3 Май 2025 йил 965

Футбол бўйича «ИИББ бошлиғи кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

Ички ишлар органлари ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жамоавий спорт ўйинларини оммалаштириш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ томонидан футбол бўйича «ИИББ бошлиғи кубоги» мусобақаси ташкил этилди.

Мазкур спорт тадбирида вилоят, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларидан 20 дан ортиқ жамоа иштирок этди. Финал ўъйинлари Нурафшон шаҳрида жойлашган Жисмоний ва жанговар тайёргарлик марказида юқори савияда, муросасиз аммо дўстона рақобат руҳида ўтказилди.

Мусобақа якунига кўра, Бош бошқарма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин учинчи минтақа жамоаси, фахрли учинчи ўрин эса Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ жамоаси эгаллади.

Ғолиб ва совриндор жамоалар Бош бошқарма томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech