24 Сентябр 2025 йил 96

Фуқароликка қабул қилинган шахсларга ИД карталари тантанали тарзда топширилди

Тошкент вилоятида яшаётган фуқаролиги бўлмаган бир гуруҳ шахсларга Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиб, ИД-карталар топширилди. Шунингдек, мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида афв этилган фуқаролар билан ҳам учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида фуқароликка эга бўлмаганларни фуқароликка қабул қилиш жараёнлари изчил давом этмоқда. Шу муносабат билан, Тошкент вилоятида доимий яшаб келаётган ва илгари фуқаролиги йўқ бўлган бир қатор шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олиниб, уларга идентификация ИД-карталари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, вилоят ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Сўзга чиққан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, давлатимиз раҳбарининг фуқароликка қабул қилиш борасидаги ислоҳотлари жамиятда адолат, тенглик ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилганини таъкидлади. Шунингдек, бундай ташаббуслар мамлакатимизда ижтимоий барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Шунингдек, мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, афв этилган бир гуруҳ шахслар билан ҳам учрашув ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари бундай ташаббусларнинг фуқаролик тизимини такомиллаштириш ва барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни таъминлашда катта ўрин тутишини алоҳида таъкидлашди.

Text to speech