Фуқаролар муаммоларининг ечими – амалий саъй-ҳаракатлар орқали
Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал майор Тоҳир Арипов бошчилигида аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабул Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтди.
Қабул давомида 40 дан ортиқ аҳоли мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Жумладан, улар ички ишлар хизматига ишга кириш, тергов ва пробация ишлари билан боғлиқ саволлар, қидирув ишларини жадаллаштириш, фуқароликни расмийлаштириш масалалари, маҳаллаларни ободонлаштириш каби муҳим йўналишларда бўлди.
Мурожаатларнинг катта қисми қабулнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Баъзи масалалар қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, масъул ходимларга топшириқлар берилди ва ижроси қатъий назоратга олинди.
Бундай тадбирлар жамоатчилик билан мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг ишончини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг кундалик ҳаётини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга. Сайёр қабуллар давом этмоқда.