4 Феврал 2022 йил 158

Ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш бўйича семинар ташкил этилди

Тошкент вилояти ИИББ соҳавий хизмат масъуллари томонидан ва ҳамкорликдаги бошқа соҳа вакиллари билан Қуйи Чирчиқ тумани «Пахтазор» маҳалласи ёшлари иштирокида "Биз гиёҳвандликка қаршимиз", ОИВ инфекцияси ҳақида билиш ва хатарни четлаб ўтиш мавзуларида семинар ташкил этилди. Тадбирда гиёҳвандлик иллати ва унинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу маҳалла мисолида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими самаралари ва тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, вазифа ҳамда мақсадларни белгилаб олишга қаратилган маданий-маърифий, спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech