16 Декабр 2021 йил 371

Ёш ходимлар интеллектуал майдонда

Республика миқёсида ўтказилаётган касбий тайёргарлик ойлиги доирасида ходимларнинг жисмоний, жанговар тайёргарлиги билан бир қаторда уларнинг билимлари, интеллектуал салоҳиятлари ҳам ўзаро беллашувлар шаклида ошириб борилмоқда.

Куни кеча Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ёш ходимлари иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини ва шахмат, шашка турлари бойича мусобақалар бўлиб ўтди.

«Заковат» беллашуви Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, Амир Темур давлатчилиги, жаҳон ҳодисалари, адабиёт, фалсафа, спорт ва ва бошқа мавзуларга оид саволлар билан кескин баҳс мунозараларга бой бўлди.

Ўйинда тўрт жамоа ичидан «Қалқон» жамоаси устунликка эришди. Ғолибларга диплом ва совғалар тантанали равишда топширилди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech