5 Октябр 2024 йил 5368

Ёшлар учун “Жасорат мактаби” ўқув-йиғини муваффақиятли ўтмоқда

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилганЖасорат мактабилойиҳасининг учинчи мавсумида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

2024 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича муҳим топшириқлар берилган. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги ҳарбий полигонда Жасорат мактабиўқув-йиғинининг учинчи мавсуми ўтказилмоқда.

10 кунлик ўқув-йиғинда бир гуруҳ ёшлар иштирок этишмоқда. Жараёнда вилоят ИИББ мутахассислари иштирокида очиқ мулоқотлар ўтказилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳуқуқий оқибатлари, шунингдек, уларнинг ёшлар келажагига таъсири ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Шу билан бирга, ёшлар билан уларнинг келгусидаги режалари юзасидан суҳбатлашилди.

Лойиҳа доирасида ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида шахмат, шашка, волейбол ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Шунингдек, ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ўз бизнесини йўлга қўйиш бўйича 10 кунлик семинар-тренинглар ташкил этиляпти. Жараённинг энг фаол иштирокчиларига эса имтиёзли кредитлар олиш учун махсус сертификатлар топшириш тадбирлари ҳам режалаштирилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech