11 Ноябр 2025 йил 351

Ёшлар ўртасида «Соғлом авлод – хавфсиз жамият» шиори билан тарғибот учрашувлари ташкил этилмоқда

Тошкент вилоятида гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишида ўтказилаётган «Соғлом авлодхавфсиз жамият» тезкор-профилактик ойлиги доирасида вилоятининг барча ҳудудларида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Давоми

Мазкур ойлик доирада куни кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ангрен шаҳридаги 2-сонли политехникумда ёшлар иштирокида профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир давомида вилоят ички ишлар бош бошқармаси масъуллари томонидан талабаларга жиноят содир этганлик учун жазонинг муқаррарлиги, шунингдек, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг инсон саломатлигига, оила ва жамият ҳаётига салбий таъсири ҳақида атрофлича тушунтиришлар берилди. Мавзуга оид видеороликлар намойиш этилиб, гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари мисоллар асосида ёритиб берилди.

Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтказилиб, талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Тадбир якунида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, зарарли иллатларга қарши курашда ҳар бир фуқаронинг фаол позициясига эга бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг ҳаётга соғлом қарашларини шакллантириш, уларни ёт иллатлардан асраш ва жамиятда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Text to speech