11 Июн 2025 йил 3934

«Ёшлар ойлиги» доирасида тизим ёшлари ўртасида интеллектуал мусобақа ўтказилди

Ички ишлар органларининг ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини умуммиллий мақсадЯнги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида ягона куч сифатида бирлаштириш мақсадида, 2025 йил июнь ойи Ички ишлар органлари тизимида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайликшиори остида «Ёшлар ойлиги» деб эълон қилинди.

Мазкур ойлик доирасида ёш ходимлар ўртасида интеллектуал баҳслар, спорт мусобақалари, маданий-маърифий учрашувлар, замонавий ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик бўйича амалий машғулотлар, маҳалла ёшлари ҳамда таълим муассасалари ўқувчилари билан ҳамкорликда тарғибот тадбирлари, «Вазир ва ёшлар» очиқ мулоқоти, саёҳатлар, концерт ва театр томошалари, республика миқёсидаги форум ҳамда хизматда юқори натижаларга эришган ёшларни тақдирлаш маросимлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, «Ёшлар ойлиги» доирасида куни кеча Бўстонлиқ туманидаги «Оқтош» оромгоҳида «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичи юқори савияда ўтказилди.

Мазкур билим беллашувида Ички ишлар вазирлиги тизимига кирувчи вилоят бошқармалари ва марказий тузилмаларининг ёш ходимларидан иборат 20 та жамоа қатнашиб, ўзаро ақл-заковатда куч синашди.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган мусобақа якунида Сурхондарё вилояти ИИБ жамоаси фахрли 1-ўринни, Тошкент шаҳар ИИББ жамоаси 2-ўринни, Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати жамоаси эса 3-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоаси «Энг фаол жамоа» номинацияси бўйича алоҳида эътироф этилди.

Ғолиб ва фаол жамоалар эсдалик совғалари, дипломлар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди. Тадбир иштирокчилари ушбу мусобақа нафақат билим ва салоҳиятни намойиш этиш, балки тизим ёшлари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилганини таъкидладилар.

Text to speech