10 Октябр 2024 йил 4941

Ёшлар — келажагимиз асоси, уларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлаш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Тошкент вилояти ИИББ ташаббуси билан Олимпия чемпионлари Музаффар Тўрабоев ва Акбар Жўраевлар иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, ёшлар томонидан берилган саволларга Олимпия чемпионлари ва бошқа иштирокчилар томонидан жавоблар берилди. Чемпионлар ўзларининг спортда эришган муваффақиятлари, машқ жараёнлари ва енгиб ўтган қийинчиликлари ҳақида ёшларга қизиқарли маълумотларни тақдим этдилар. Учрашув ёшларга катта руҳий ва маънавий қувват берди.

Шунингдек, Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари, подполковник Асилбек Раҳмонов ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Рашид Маткаримов ҳам сўзга чиқиб, ёшларга ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар. Улар ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва келажакда Ватанга муносиб хизмат қилиш масалаларида ўз фикрларини билдирди.

Учрашув якунида ёшларга илҳом ва кўтаринкилик бағишловчи маслаҳатлар берилди ва тадбирдан хулоса чиқарилди: ёшларкелажагимиз асоси, уларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлаш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech