Фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган « Долзарб 10 кунлик » тадбирлари доирасида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари , подполковник Асилбек Рахманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Юқори Чирчиқ ва Паркент туманларида ўрганиш ишларини олиб борди .
Жараёнда туман ИИБлар фаолияти , маҳалла ҳуқуқ тартибот масканлари шахсий таркибнинг хизматга тайёргарлиги ҳамда ҳудудларда қўлланилаётган хавфсизлик чораларининг самарадорлиги ўрганилди . Хусусан , ижтимоий объектлар , тиббиёт бирлашмалари , «ҳушёрхона »лар, бозорлар ва жамоат жойларида осойишталикни таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар назоратдан ўтказилди .
Ўрганиш давомида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш , жиноятчиликни жиловлаш , шунингдек , жамоат жойларида видеокузатув қамровини кенгайтириш , патруллик назоратларини кучайтириш масалалари ҳам алоҳида эътиборга олинди .
Аниқланган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб , уларни бартараф этиш , хизмат самарадорлигини ошириш ва тезкор вазиятни барқарор сақлаш мақсадида масъулларга тегишли топшириқлар берилди .
Эслатиб ўтамиз , Республика бўйлаб , жумладан Тошкент вилоятида ҳам фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга қаратилган «Долзарб 10 кунлик » тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда .