Диққат муҳим хабар
Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига кўплаб фуқаролар ташриф буюриши кутилмоқда.
Шунга кўра, автомобиль йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2021-йил 31-декабрь кунидан 2022-йил 5-январь кунига қадар Бўстонлиқ туманининг дам олиш зоналаридан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш учун айрим чекловлар киритилди (ташриф буюрувчилар ҳажмига қараб чеклов муддати 10-январгача узайтирилиши мумкин).
Хусусан, автотранспорт воситаларининг оқимини ҳисобга олган ҳолда 4Р6 “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 57-92 километрлари ва 4Р10 “Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 0-12 километрлари оралиғида бир томонлама ҳаракатланиш жорий қилинди.
Шу ўринда ҳаракат иштирокчиларини белгиланган чекловларга амал қилган ҳолда ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларини бажаришга чақирамиз. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.
ИИББ Ахборот хизмати