11 Май 2024 йил 11137

Давлат идоралари халқ хизматида — ИИББ бошлиғи Оққўрғон туманида сайёр қабул ўтказди

Аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган навбатдаги очиқ мулоқот учрашувида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ва маҳаллий ҳокимлик, корхона-ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирок этдилар.

Куни кеча Оққўрғон туманидаги Мономарказда очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабулда Тошкент вилояти бошлиғи, генерал майор Тоҳир Арипов бошчилигида масъул ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакиллари иштирок этди.

Қабул давомида аҳолининг, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам бериш, даволаниш, электр-энергия, кадастр, йўл ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш, мол-мулкини олиб қайтармаслик, тергов, ички ишлар органларига ишга ва ўқишга кириш, тергов ва бошқа турдаги 20 га яқин мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг асосий қисми қабул жараёнида ва жойига чиқиб ўрганишлар ҳамда муҳокамаларда ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳозирда вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳам 3-сектор раҳбарларининг аҳоли билан сайёр қабул учрашувлари давом эттирилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech