«Давлат Герби – Мустақиллик тимсоли» мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент вилояти Ички ишлаб бош бошқармаси шахсий таркиби иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий дарс соати бўлиб ўтди.
Мазкур дарс доирасида «Жадид» газетаси адабий муҳаррири Отабек Бакиров «Давлат Герби – Мустақиллик тимсоли» мавзусида маъруза қилди. Унда давлат рамзларининг, хусусан, гербнинг халқимиз тарихий хотираси, мустақил тараққиёти ва миллий ғурурини ифода этувчи бебаҳо тимсол сифатидаги ўрни кенг ёритилди.
Шунингдек, Тиббиёт бўлими бошлиғининг ўринбосари, подполковник Комил Қурбонов томонидан «Сурункали чарчоқ синдроми: сабаблари, белгилари, стресс ва суицидал ҳаракатлар» мавзусида маъруза қилинди. Маърузада ходимлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган омиллар, уларни олдини олиш усуллари ҳамда руҳий ҳолатни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.
Йиғилиш давомида ҳафта давомида юз берган ижтимоий-сиёсий янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгариш ва қўшимчалар шахсий таркибга етказилди.