14 Феврал 2025 йил 1313

Чирчиқ шаҳрида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган шахс аниқланди

Тошкент вилоятида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд» тадбирлари доирасида қатор назорат ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Чирчиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган вилоят ИИББ ЙПХ ходимлари томонидан 2002 йилда туғилган шахс бошқарувидаги «Nexia» транспорт воситаси текшириш учун тўхтатилган. Ҳайдовчи (Р.А) тақдим этган ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотган. Марказлашган тизим орқали ўтказилган текширув натижасида ушбу ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмаслиги ва қалбаки тарзда тайёрланганлиги аниқланган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи ушбу қалбаки ҳужжатни интернет орқали буюртма қилиб сотиб олган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш қонунчиликка мувофиқ равишда катта миқдордаги жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Text to speech