22 Сентябр 2021 йил 492

Чиноз туманида гиёҳванд воситалар етиштирувчи “махсус лаборатория” фаолиятига чек қўйилди

Профилактика инспекторлари “Қора дори-2021” доирасида гиёҳвандлик воситалари, хусусан, каннабис ва марихуана етиштириш учун ташкил қилинган “махсус лаборатория”ни аниқлади.

Маълум бўлишича, 16 сентябр куни “Бунёдкор” МФЙда яшовчи 1984 йилда туғилган Т.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилади. Текширув давомида хонадоннинг 4 кв М ўлчамли хонаси (вентилятор, ёруғлик ва иссиқлик берувчи лампочка ва бошқалар билан) махсус жиҳозланганлиги ва у йерда 20 дона елим гул туваклар ичига тупроқ ўғит аралаш солинган ҳолда гиёҳвандлик воситаси йетиштираётганлиги аниқланади.

Бундан ташқари, текширув давомида фуқаро Т.Ш.нинг хонадондан, каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги, барглари, тўпгуллари ва 1 литрли ҳажмли шиша банка ичида гиёҳвандлик воситаси;

Гугурт қутиларида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигининг майдаланган барглари,

Гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун қўлбола усулда ясалган махсус идишлар ва ўсимликларни яшнатувчи минерал ўғитлар,

Ялтироқ қоғозлар, електрон тарозилар ва махсус йелим идишлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинади.

Ўтказилган судга оид кимёвий експертизага кўра, фуқаро хонадонинг олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган – жами 791 гр каннабис, 735 гр марихуана еканлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Чиноз туман ИИБ ТБ томонидан фуқаро Т.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси, 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари лейтенант A.Полвонов катта лейтенант Н.Нуриддинов томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида аниқланган ва фош етилган.

ИИББ Aхборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech