19 Июл 2022 йил 745

Бўстонлиқда навбатдаги ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйилди

Тошкент вилояти ИИББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва вилоят Прокуратураси ходимлари томонидан 14 июль куни ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро 1951 y.t. L.A. (аёл) ва 2001 y.t. J.A. (эркак) бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унга туман «Яккатут» МФЙ ҳудудида жойлашган 12 сотих бўш ер майдонини 50 минг АҚШ доллари эвазига сотишини, келгусида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, ер учун олдиндан 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни бўнак сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, давлат захирасидаги 2 га ерни 140 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар ушлангани ҳақида хабар қилинган эди.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech