12 Июл 2022 йил 1599

Бўстонлиқда гиёҳванд модда ва тақиқланган дориларни сотаётган шахслар қўлга олинди

Жорий йилнинг 10 июль куни Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ДХХ Бўстонлиқ тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда гиёҳвандлик воситаси, кучли таъсир қилувчи ва психотроп дориларни ўтказиш мақсадида сақлаб келган шахслар далилий ашё билан ушланди.

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида 1985 й.т. У.Т. (Бўстонлиқ туманида яшовчи) бошқарувида бўлган Нексия-3 автомашинаси тегишли тартибда кўздан кечирилган. Натижада, автомашинанинг олд ўриндиғи ости ҳамда олд ва орқа эшиги кармонларида  ўткир ҳидли гашиш гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда, шунингдек, жами 22 дона (лирика, целофен, тропикамид) кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Шу каби автомашинада бўлган 1997 й.т. А.Н. (Бўстонлиқ туманида яшовчи)нинг ёнидан жами 13 дона (тропикамид, идишда суюқ модда, лирика ва карбомазепин) кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситалари борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро У.Т. нинг хонадони кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасидан 98,9 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси, 18 дона – тропикамид 41 дона – регопен, 10 дона – лирика ва 55 дона – целофен кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқлан ва барчаси далилий ашё тариқасида олинган. Дастлабки жараёнда ушбу шахслар моддаларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 273 моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech