Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, полковник Абдувосит Абдуразаков бошчилигида вилоят ҳокимлиги масъуллари ва тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан Бўстонлиқ туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жараёнда маҳаллий ва халқаро туристлар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек ҳудудлардаги санитария ҳолати ва атроф муҳитнинг ободонлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Жойлардаги ҳолат таҳлил қилиниб, мутасадди раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.