24 Июн 2025 йил 177

Бозорда ўғирлик содир этган шахслар «иссиқ изидан» фош этилди

Тошкент вилоятида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни фош этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Чиноз туманида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида туман деҳқон бозорида содир этилган ўғирлик шу куниёқ фош этилди.

Маълум бўлишича, 4 нафар шахслар савдо расталаридан тахминий нархи 5,2 млн сўмлик қўл телефонлари ва аксессуарларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан улар «иссиқ изидан» қўлга олинди. Гумонланувчи шахслар томонидан ўғирланган буюмлар (ашёвий далиллар) жабрланувчиларга қайтарилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, «Ўғрилик» жиноятини содир этган шахслар 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин!

Text to speech