3 Май 2022 йил
828
Бўстонлиқда ёнғинларни пайқайдиган илк камера ўрнатилди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида интеллектуал ИП-камера ўрнатилди. Бундай камера ёнғин каби хавфли вазиятларни юқори аниқликда аниқлаш ва реал вақтда сигнални ишга тушириш имконига эга.
Лойиҳа “Хавфсиз туризм” дастури доирасида АТК вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ИИБ Хавфсиз туризм бошқармаси томонидан амалга оширилган бўлиб, у фавқулодда вазиятларда тезкор чора кўриш имкониятини, ходимлар иши самарадорлигини оширади.
Бундан бир неча йил аввал Тошкентдаги 12 та баланд қаватли бинога ёнғинни пайқайдиган камералар ўрнатилган.