Эрини ўзига қаратиш учун ёлғон босқинчилик уюштирган аёлга жиноят иши очилди
2021 йил 22 декабрь куни Қибрай тумани Янгиҳаёт МФЙда яшовчи, 23 ёшли Sh.D. (аёл) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда, шу куни соат 13:00да 2 шахс юзига ниқоб тақиб, тиғли жисм билан қуролланиб уйига кирганини ҳамда 7 ойлик фарзанди Z.M. ва ўзини қўрқитиб 19 млн сўмлик тилла буюм $110 ва 1 млн сўм пулни олиб кетганини билдириб, чора кўришни сўраган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида эса жиноятни бирор ким содир этмагани, Sh.D.ning ўзи режа асосида қасддан уюштиргани, бунга сабаб турмуш ўртоғи унга бефарқ бўлиб, уни ўзига жалб қилиш мақсади бўлгани аниқланган.
Иш ЖКнинг 164-моддасидан 237-моддаси 1-қисми (ёлғон хабар бериш)га қайта малакаланиб, Sh.D. гумонланувчи тариқасида жалб қилинган.
ИИББ Ахборот хизмати