29 Ноябр 2021 йил 343

Боксда чемпион бўлган ходим, ОИТСга қарши курашиш ва вазирликнинг янги буйруғи — навбатдаги маърифат соати ИИВ масъуллари иштирокида бўлиб ўтди

29 ноябрь куни Тошкент вилояти ИИББ мажлислар залида навбатдаги маърифат соати бўлиб ўтди. Тадбирда ИИВ масъуллари, Бош бошқарма ва ҳудудий ИИБ ходимлари иштирок этди.

Дастлаб, ИИВ масъули капитан Y.Yusupov Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 21 октябрь кунидаги “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги буйруғини ўқиб эшиттирди ва бу борада амалга оширилиши лозим бўлган тизимли ишлар тўғрисида тушунча берди.

Йиғилиш давомида 1 декабрь — ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан марказ шифокори X.Latimovning маърузаси тингланди.

Шунингдек, бу борада ИИББ билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар ижобий самара бераётганига алоҳида тўхталиб, йиғилганларга маълумот берди. Сана муносабати билан тарғибот тадбирларини ўтказилиш таклифларини билдирди.

Тадбир сўнгида халқаро бокс мусобақасида чемпион бўлган, ИИББ ходими сафдор Акбаржон Асқаровни тақдирлаш жараёни бўлиб ўтди. Унга диплом ва эсдалик совғалар тантанали равишда топширилиб, шахсий таркибга намуна қилинди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг ёз ойида ИИОга қабул қилиниб, ҳозирда вилоят ИИББ ТВБСО сафида хизмат қилиб келаётган, сафдор Акбаржон Асқаров куни кеча Қозоғистоннинг Алмата шаҳрида бўлиб ўтган халқаро бокс мусобақасида 86 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллади.

ИИББ Ахборот хизмати

 

Text to speech