20 Феврал 2024 йил 5125

“Биз гиёҳвандликка қаришимиз” шиори билан тарғибот учрашувлари ўтказилмоқда

Тошкент вилоятида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги доирасида таълим муассасаларида тарғибот ва очиқ мулоқот учрашувлари ташкил этилмоқда.

Хабар берилганидек, “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги доирасида Тошкент вилоятида ҳам бир қатор тезкор тадбирлар билан бирга, тарғибот ва очиқ мулоқот учрашувлари ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир Чирчиқ шаҳрида жойлашган Чирчиқ давлат педагогика ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетларида бўлиб ўтди.

Тадбирда ИИВ ва вилоят ИИББ масъул ходимлари, ҳудудий имом хатиблар ва тиббиёт соҳаси ходимлари иштирок этиб, ёшлар орасида долзарб бўлиб бораётган психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ёшлар ва жамият келажагига таъсири, ҳуқуқий оқибати тўғрисида асослантирилган маълумотлар берилиб, огоҳликка чақирилди. Шунингдек ёшлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Тарғибот, очиқ мулоқот ва тезкор тадбирлар давом этмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech