Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим раҳбарлари ҳамда шахсий таркиби томонидан вилоятдаги 877 та умумтаълим мактабларида «Биринчи қўнғироқ» тадбирларини хавфсиз ҳамда юқори кайфиятда ўтказиш учун зарур профилактик чоралар кўрилмоқда.
Ходимлар мактаб ва унга туташ йўлларда жамоат тартибини сақлаш, ўқувчиларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича хизмат олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Бош бошқарма ЙҲХБ масъуллари таълим даргоҳларида бўлиб, йўл чизиқлари, белгилар ҳолати ва хавфсизлик чораларини ўрганди. Ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган синфхоналар ҳам кўздан кечирилди.
Тошкент вилояти ИИББ барча ўқувчиларни янги ўқув йили ҳамда «Биринчи қўнғироқ» байрами билан самимий муборакбод этади.
Маълумот учун: 2025/2026 ўқув йилида Тошкент вилоятидаги 877 та мактабга жами 521 314 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинди.