Янгийўл шаҳрида яшовчи, ички ишлар органларига бириктирилган бир гуруҳ ёшлар учун ЖАР спорт саройида жойлашган Ички ишлар вазирлиги тарихий музейига саёҳат уюштиришди.
Ташриф давомида ёшлар музейда намойиш этилаётган кўплаб тарихий экспонатлар билан яқиндан танишдилар ва бой маънавий таассуротларга эга бўлдилар.
Музейда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи, турли даврлардаги полиция ва қонунчилик тузилмалари фаолияти, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари ва фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган экспонатлар ўрин олган. Экскурсия давомида ёшлар жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг аҳамияти ҳақида кўплаб янги маълумотларга эга бўлишди.
Ташриф давомида ёшлар музей ходимлари томонидан ташкил этилган махсус экскурсияда иштирок этиб, мамлакатимиз тарихида муҳим ўрин тутган воқеалар ҳақида қизиқарли маълумотлар эшитишди. Улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тарихий вазифалари ва уларнинг бугунги кундаги аҳамиятини яққол тасаввур қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир ёшлар учун билим ва таассуротларга бой бўлиб, уларнинг ҳуқуқ-тартибот органларига бўлган ҳурмати янада ортди. Ташриф якунида ёшлар музей хотира дафтарига ўз таассуротларини ёзиб қолдирдилар ва музейдан олган билимлари келажакдаги ҳаётларида фойдали бўлишига ишонч билдирдилар.
Ташриф фаолияти ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини ошириш ва уларни ҳуқуқий билимлар билан бойитишда муҳим аҳамият касб этди.
ИИББ Ахборот хизмати.