16 Сентябр 2025 йил 87

Бир гуруҳ ходимларига уй-жой учун сертификатлар топширилди

Тошкент вилояти ИИББда бўлиб ўтган маърифий тадбирда бир гуруҳ ходимларга уй-жой харид қилиш учун дастлабки бадал пулини тўловини тасдиқловчи сертификатлар тантанали равишда топширилди. 

Бу орқали ички ишлар органлари ходимларини уй-жой билан таъминлаш ва уларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш мақсад қилинган. Яқин кунларда яна 30 нафарга яқин ходимга ҳам сертификатлар топширилиши кўзда тутилган.

Маърифат соатида ходимлар билан қонунчилик талабларига риоя қилиш ва хизмат интизоми масалалари бўйича суҳбат ўтказилди.

Text to speech