3 Октябр 2025 йил 207

Бедарак йўқолган Ўктам Омонқулов қидирувида кўмак сўраймиз!

Омонқулов Ўктам Омонқул ўғли, 1992 йилда туғилган.

У 2025 йил 5 сентябрь куни яшаш манзили (Тошкент вилояти, Бўка тумани, Рамадон маҳалласи Жамғабай кўчаси 33-уй)дан номаълум томонга чиқиб кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмаган.

Белгилари: Бўйи 170-175 см узунликда, ўртача гавдали, сочларининг ранги сариқ, жингалак 3-4 см, қошлар сариқ, кўзлари жигарранг ўртача катталикда, бурни, қулоқлари ва лаблари ўртача катталикда бўлиб, уйдан чиқиб кетган вақт эгнида ёзги қора рангли эркаклар шалвари ҳамда оёғида қора рангли оёқ кийим бўлган.

Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси ва меҳмонлари!

Агарда сиз, бедарак йўқолган Омонқулов Ўктам Омонқул ўғли ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, +99895-900-15-15; +99894-674-02-08; +99871-573-59-99 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Telegram @Press_GUVD

Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз! Махфийлик кафолатланади.

Text to speech