Барча раҳбарлар вилоятнинг «қизил» тоифадаги маҳаллаларига бириктирилиб, ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш борасида аниқ режа асосидаги ишлар ташкил қилинмоқда
Хусусан, вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Асилбек Рахманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан бугун Бўка туманининг «қизил» тоифада бўлган «Янгиҳаёт» маҳалласи, шунингдек, туман ИИБ фаолияти атрофлича ўрганилди.
Ўрганишлар давомида ҳудудларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил этиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий руҳда муҳокама қилинди.
Ишчи гуруҳ томонидан маҳаллалардаги криминоген вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, масъул раҳбар ва ходимларнинг ҳисоботлари тингланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди, шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати