4 Июн 2025 йил 2371

Байрам арафасида аҳоли мурожаатлари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармаси томонидан шаҳар-туманлар кесимида аҳоли билан очиқ мулоқот учрашувлари ташкил этилди.

Хусусан, Бекобод ва Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Мактаб ва мактабгача таълим, бандликка кўмаклашиш маркази масъуллари ҳамкорлигида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва манзилли ҳал этиш мақсадида, Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг навбатдаги оммавий сайёр қабуллари ўтказилмоқда.

Навбатдаги очиқ мулоқот вилоятнинг Бекобод ва Чирчиқ шаҳарларида ташкил этилди.

Шунингдек тадбир давомида Қўриқлаш бошқармаси таркибида хизмат қилаётган ходимларнинг ҳам оила аъзолари билан учрашувлар ташил этилди.

Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан тизимда хизмат қилаётган ходимлар фарзандларини ёзги дам олиш оромгоҳларига имтиёзли дам олиш тартиби бўйича, шунингдек ходимларнинг ишсиз оила аъзоларини ишга жойлашиши, имтиёзли кредит олиши ҳамда бошқа ижтимоий масалалар кўриб чиқилди.

Барча келиб тушган саволлар ҳамда мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилиб, уларга ечим топиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

Text to speech