Азиз устоз ва мураббийлар!
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби ва шахсан ўзим номимдан Сиз, азизларни юртимизнинг қутлуғ айёмларидан бири – «1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бугунги кунда ёш ходимларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш, уларнинг касбий савиясини юксалтириш, жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш жараёнларига кенг жалб этишда устоз ва мураббийларнинг хизматлари беқиёсдир. Давоми
Кўп йиллик фаолияти давомида орттирган билим ва бой тажрибасини ёш авлодга ўргатиб, уларни касбга садоқат, Ватанга муҳаббат ва юксак масъулият руҳида тарбиялаш – устозларимизнинг эзгу бурчи бўлиб келмоқда. Шу орқали улар нафақат тизимда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятли ижросига, балки Янги Ўзбекистон тараққиётига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик, машаққатли меҳнатларингизда бардавом зафарлар тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!
Абдувосит Абдуразаков,
Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи,
полковник.