17 Декабр 2021 йил 362

Қарийб 58 минг дона пиротехника воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчилик қарши курашиш бўлими, Тошкент тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ва Божхона ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларини муомалага киритилишининг олди олиниши юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

13 декабрдаги тадбир давомида, 28-30 ёшдаги I.M., A.T. ва A.K.lar жами 27 млн сўмлик 57 минг 707 дона турли кўриниш ва номдаги пиротехника воситаларини Зангиота тумани «Эшонгузар» МФЙда ҳудудида шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар ва далилий ашёлар қонуний чора кўриш учун Тошкент вилояти Божхона бошқармасига юборилган.

ИИББ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech