27 Сентябр 2024 йил 5282

Аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган янги қадамлар

Бўстонлиқ тумани “Бурчмулло” қишлоғида аҳолининг ижтимоий ва маиший муаммоларини ҳал қилиш, турмуш шароитини яхшилаш ва "Обод қишлоқ" дастури доирасидаги амалий ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва маҳаллабай ишлаш тизими ҳақида сўз юритиб, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бошқа иштирокчилар, жумладан, ИИВ маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматов ҳам юртимизда олиб борилаётган қурилиш ва ривожланиш ишлари, тумандаги туризм салоҳияти ҳақида маълумот бериб ўтди.

Йиғилишда қишлоқда амалга оширилиши керак бўлган бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Жумладан, қишлоқдаги кўчаларни шағаллаштириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида чорвачиликни ривожлантириш, шунингдек, маҳаллий мактаб ва шифокорлик пунктини таъмирлаш ишлари олиб борилиши таъкидланди.

Бу каби чора-тадбирлар аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган бўлиб, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур чоралар ишлаб чиқиш учун қарор қабул қилинди.

Text to speech