Хабар берилганидек, кеча 18 май куни Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал майор Тоҳир Ариповнинг фуқаролар билан шахсий қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида аҳолининг ички ишлар органларига оид масалалари, жумладан, ИИОга хизматга тиклаш ва ўқишга кириш, тергов-суриштирув, жиноят-қидирув, фуқароликни расмийлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда ижтимоий йўналишлардаги мурожаатларини тинглаш ва уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Ҳар бир мурожаат тегишли масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Бу каби қабуллар аҳоли муаммоларини тезкор ҳал этиш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва оғирини енгил қилишга хизмат қилмоқда.