Аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди
Хабар берилганидек 27 июль Якшанба куни, Тошкент вилояти ИИББ биносида аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган очиқ мулоқот шаклидаги шахси қабул бўлиб ўтди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари ИИББ бошлиғи, генерал майор Тоҳир Арипов томонидан кўриб чиқилди.
Аҳоли ички ишлар органлари фаолиятига оид масалалар, жумладан, хизматга тикланиш, ўқишга кириш, тергов-суриштирув, жиноят-қидирув, фуқароликни расмийлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда ижтимоий йўналишлардаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Уларнинг ҳар бири тингланиб, тегишли чоралар кўрилди.
Мурожаатларнинг аксарияти қабул жараёни ва муҳокамалар давомида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар эса қонуний тартибда кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси қатъий назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам ҳудудий ИИБ раҳбарларининг шахсий қабуллари ташкил этилган.