Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб, жойида амалий ечим топиш мақсадида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти томонидан шахсий ҳамда сайёр қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 6 июль куни ҳам навбатдаги қабул ташкил этилди. Унда вилоят ИИББ раҳбарияти томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва ички ишлар органлари фаолиятига доир турли масалалардаги мурожаатлари эшитилди.
Белгиланган режа асосида, доимий равишда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал майор Тоҳир Арипов бошчилигида, фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига оид, шунингдек бошқа ижтимоий соҳалардаги мурожаатлари юзасидан қабуллар ўтказилиб, тегишли чоралар кўриб борилмоқда.
Мазкур қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий адолатни қарор топтириш ҳамда муаммоларни ижобий ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.