6 ойда ЙПХ tomonidan қидирувдаги 300 дан ортиқ транспорт ва 10 нафарга яқин шахс ушланиб, қарийб 2 кг гиёҳвандлик воситаси айланмасига чек қўйилди
Тошкент вилояти ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар давом эттирилиб келинмоқда.
Хусусан, йилнинг ўтган 6 ойи давомида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент вилояти ИИББ ЙПХ ходимлари tomonidan жиноят содир этиб, қидирувда бўлган 9 нафар шахс аниқланиб, ушланган.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар tomonidan қидирувга берилган 313 та автотранспорт воситаси ушланиб, тегишли тартибда чора кўрилиши таъминланган.
Бундан ташқари, тадбирлар давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари tomonidan жами 11 та ҳолатда 1 827 гр (опий, гашиш, марихуана ва психотроп моддалар) гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйилган. Тадбирлар давом эттирилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати