Йил давомида 500 нафардан ортиқ қидирувдаги шахс ушланди
Тошкент вилояти ИИББ Қидирув фаолиятини ташкиллаштириш бўлимига кўра, ўтган 2021 йил давомида жиноят содир этгани ва бошқа ҳолатлар юзасидан суд, тергов ва бошқа органлар томонидан 538 нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган ва рўйхатга олинган.
Бу бўйича ИИББ ва унинг қуйи тизим соҳавий хизмат ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги шахсларнинг 504 нафари қўлга олиниб, уларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланган. Шунингдек, 33 нафарига нисбатан жиноят иши тугатилганлиги ва 19 нафарига нисбатан қидирув йиғма жилди бошқа органга юборилганлиги сабабли ҳисобдан ечилган. Бундан ташқари, 69 нафар бедарак йўқолган шахс топилган.
Ҳозирда қидирув эълон қилинган бошқа шахсларни ушлаш ва аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати