20 Декабр 2021 йил 710

40 кунда 276 мингта пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент вилояти ИИББ томонидан пиротехника маҳсулотларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари юзасидан

Тошкент вилояти ҳудудида пиротехника маҳсулотларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасида вилоят ИИББ соҳавий хизматлари, ДХХ, Миллий гвардия ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат махсус гуруҳлар хизмат олиб борилиши ташкиллаштирилган.

Ушбу гуруҳлар томонидан жорий йил 10 ноябрдан 16 декабргача 2 797 маротаба чегара ҳудуди, бозор ва савдо марказлари ҳамда таълим муассасалари ва жамоат жойларида мақсадли назорат-рейд тадбирлари ўтказилган.

Олиб борилаётган тадбирлар давомида пиротехника маҳсулотларини ноқонуний муомаласи билан боғлиқ бўлган 77 та ҳуқуқбузарликдан жами 154  млн 348  минг сўмлик 276 312 дона турли ҳажм ва кўринишдаги пиротехника маҳсулотлар муомаладан олиниб, тегишли тартибда йўқ қилиш чораси кўрилган.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чоралар кўриш учун ҳудудий суд органига (57 та) ва вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига (20 та) юборилган.

Тадбир давомида пиротехника маҳсулотларини вилоятга олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, олиб юриш, сақлаш ва ишлатиш тақиқланганлиги, улардан фойдаланишнинг аянчли оқибатлари мавзусида аҳоли, меҳнат жамоалари ва ўқувчи-талабалар иштирокида икки минг маротаба профилактик учрашувлар ташкил қилинган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech