11 Январ 2022 йил 649

Йил давомида 4 мингга яқин тиғли жисм муомаладан олинди

Тошкент вилоятида ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан ўтган 2021 йил мобайнида амалга оширилган ишлар натижасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олди олиниши ва фош этилишига эришилган.

Хусусан, Патруль-пост хизмати ходимлари иштирокида жами 226 та, шахсан улар томонидан 72 та жиноятлар фош этилган бўлса, 137 ҳолатда турли жиноятларнинг олди олинган. Шу каби ППХ ходимлари иштирокида 49 нафар ва шахсан улар томонидан 75 нафар қидирувда бўлган шахс аниқланиб, ушланган. 33 нафар бедарак йўқолган шахс топилган.

Шунингдек, 2 636 нафар иш ва яшаш жойи ноаниқ бўлган шахс реабилитация марказларига жойлаштирилган бўлса, майда безорилик содир этганлиги учун 10 минг 65 та, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилган 54 минг 817 та ва бошқа ҳуқуқбузарлик учун 136 мингдан ортиқ шахс, тегишли чора кўриш учун ҳудудий ИИБга олиб борилган.

Вилоятда ўтказилган «Тиғ» махсус-профилактик тадбири давомида ППХ ходимлари томонидан 3 972 та ўткир тиғли жисм олинган бўлса, уларнинг 3 334 таси пичоқ, 36 таси кастет, 39 таси бита ва 563 таси бошқа кўринишдаги хавфли бўлган ўткир тиғли жисмларни ташкил қилган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech