Сарҳисоб: 2021 йил – Ички ишлар органларида туб ислоҳотлар йили
Бугунги маърифат соати “2021 йил – Ички ишлар органларида туб ислоҳотлар йили” мавзусида бўлиб, уни Ўзбекистонда хизмати кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков ёритиб берди. Йил давомида қабул қилган Президент фармон ва қарорлари, концепциялар тўғрисида яна бир бор тўхталиб, мазмун моҳиятини тушунтирди. Тизимда амалга оширилаётган ўзгаришларда ҳар бир фидойи ходимнинг ҳиссаси катта эканлиги ва бу ислоҳотлар амалда ишлаб ўз самарасини бериб келаётганини алоҳида эътироф этди.
Ўтаётган йил ҳақиқатда тизимдаги ислоҳотлар йили бўлганини ва бу ишлар давом этиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Ўрта Осиёда ва Жаҳондаги сиёсий вазият, яқин қўшничилик муносабатлари ҳақида шахсий ва сиёсий қарашларини маълум қилди.
Бундан ташқари, ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Дилмурод Худжақулов бу ислоҳотларда кўпгина фидоий ходимлар ҳиссасини ижобий таърифлаб, айрим нопок ходимлар томонидан ҳафта ва йил давомида содир бўлган салбий ҳолатларни шахсий таркибга етказди ва огоҳликка чақирди. Хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилган ҳолда хизмат олиб боришлари тўғрисида яна бир бор тавсия ва тушунча берди.
ИИББ Ахборот хизмати