6 Июл 2022 йил 1535

20 йилдан буён қидирувда бўлган аёл ушланди

Тошкент вилояти ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар давом эттирилиб келинмоқда.

Хусусан, вилоятда ўтказилаётган «Зарбдор» тезкор-профилактик тадбири давоми ўта оғир турдаги жиноят содир этгани учун қарийб 20 йилдан буён қидирувда бўлган аёл 11 июнь куни вилоят ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Қозоғистон Республикаси полицияси билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида Шимкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинди.

Маълум бўлишича, 1962 y.t. F.U. (аёл)га (Қибрай туманида яшаган) Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва у ўтган давр мобайнида тергов органларидан яшириниб юрган.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech