2 мингдан ортиқ шахс муддатидан илгари озод қилиниб, 150 дан ортиғи озодликдан маҳрум қилиш жойига қайтарилди
2021 йил давомида Тошкент вилояти ИИББ Пробация бўлими томонидан Пробация ҳисобида турувчи назоратдаги шахслар билан ўтказилган профилактик тадбир ва сайёр судларда, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, чекловларга тўлиқ риоя этган 2 минг 398 нафар назоратдаги шахснинг жазоси муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича 134 маротаба меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, унда 14 минг 343 нафарига ишга қабул қилиш бўйича йўлланма берилиб, 3 минг 793 нафари ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 422 нафари касбга йўналтириш бўйича бепул ўқув курсларига бориши таъминланиб, 220 нафари қайта касбга йўналтириш бўйича ўқитилди.
Олиб борилган чора тадбирларга суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмай, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги учун 155 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойига қайтарилган.
ИИББ Ахборот хизмати