15 Декабр 2021 йил 349

“100 граммдан сотмоқчи эдим” — Тошкентда 1 кг гашиш гиёҳванд моддасининг савдосига чек қўйилди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан «Сурхондарё-Тошкент» йўналишида автотранспортда йўловчи бўлиб ҳаракатланган шахснинг ёнида гиёҳванд модда борлиги тўғрисида тезкор маълумот олинган.

Ҳолат юзасидан кузатув олиб борилиб, 2 декабрь куни тезкор тадбир ташкил этилган. Унда 1971 йилда туғилган Sh.S.ning (Янгиҳаёт тумани Янги Чоштепа МФЙ) яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилади. Натижада уйдаги буюмлар орасига яширилган жами 1 кг гашиш (экспертиза хулосаси) гиёҳвандлик воситаси борлиги, фуқаро уни 100 граммдан бўлиб жами 9 минг АҚШ долларига сотиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Sh.S. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech