Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг 11 ой мобайнида амалга оширган ишлари сарҳисоб қилинди
Тошкент вилояти ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ИИВ ва ШХББ Тошкент вилояти бошқармаси масъул раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ИИВ МваФРББнинг вилоят ҳудудида ўтказган текширувида аниқланган камчиликлар муҳокамага қўйилиб, ютуқлар эътироф этилди.
Хусусан, Олмалиқ, Юқори Чирчиқ ва Қибрай тумани ИИБ МваФРБ хизмат фаолияти мисолида соҳани самарали ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди. “Pasport-viza” автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуаси доирасида “E-fuqaro” идоралараро маълумотлар базасига “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш” дастуридан фойдаланган ҳолда, ҳужжатларни қабул қилишни ташкил этиш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.
Йиғилишда, ўтган 11 ой мобайнида вилоят ИИББ МваФРБ томонидан рўйхатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилинган ва фуқароликка тан олинганлар бўйича маълумот берилди.
Йиғилишда сўзга чиққан МваФРБ бошлиғи подполковник Тўлқин Эркинов, Президент фармони билан 1 740 нафар шахс фуқароликка қабул қилингани ҳамда 1995 йилгача – 3 460 нафар ва 2005 йилгача – 4 443 нафар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган (ҳужжат топширган) шахснинг фуқароликка тан олинганлиги маълум қилди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида йўл қўйилган камчиликларга баҳо берилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
ИИББ Ахборот хизмати