15 Июля 2025 год 601

Результаты в рамках оперативно-профилактических мероприятий «Карадори-2025» в Ташкентской области

Ички ишлар вазирининг фармойишига асосанРеспублика бўйичажумладан Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланишигашунингдек уларни сақлашистеъмол қилишетиштириш ҳамда реализация қилиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олишга қаратилган «Қорадори – 2025» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирнинг биринчи босқичи амалга оширилди.

Ушбу тадбир аҳолиайниқсаёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришмамлакатимиз фуқаролари саломатлигини муҳофаза қилишкучли таъсир қилувчи моддалар ва гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига чек қўйишга қаратилди.

Тадбир доирасида Тошкент вилоятида ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари жалб этилган ҳолда тизимли ишлар амалга оширилдиГиёҳвандлик воситаларининг қатъий назорати ва ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида қатор жиноятлар фош этилди.

Жумладантадбирнинг биринчи босқичи давомида 54 килограмм 190 грамм гиёҳвандлик моддалари ҳамда 19 минг 369 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаладан олиндиШунингдек, 7 минг 655 туп гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиббелгиланган тартибда йўқ қилинди.

Аниқланган жиноятларнинг 89 таси гиёҳванд моддаларни ўтказиш, 137 таси сақлаш, 147 таси етиштириш, 10 таси контрабанда бўлса, 26 таси кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатларни ташкил этди.

Ҳурматли фуқаролар!

Агар сиз гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ шубҳали ҳолатлардан хабардор бўлсангиздарҳол 102 қисқа рақами орқали ёки яқин орадаги ички ишлар органларига мурожаат қилишингизни сўраймизШунингдекTelegram ижтимоий тармоғидаги «СТОПНАРКО» боти орқали ҳам мурожаат қолдиришингиз мумкинМурожаат этувчининг шахси тўлиқ сир сақланиши кафолатланади.

Тошкент вилоятида гиёҳвандликка қарши кураш тезкортизимли ва манзилли тарзда давом эттирилмоқда.

Text to speech