8 Июл 2020 йил 727

«Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!» Пискент тумани 3-сектор раҳбари бошчилигида ҳамкорлик асосида эҳтиёжманд оилаларнинг уйлари таъмирлаб берилмоқда

Тошкент вилоятида ушбу шиори остида кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Пискент туман 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Ш.Тўрахонов бошчилигида манзилли дастур асосида ҳудуддаги оғир ижтимоий шароитда яшаётган хотин-қизлар хонадонлари беғараз таъмирланмоқда.

Хусусан, «Лолаариқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.Қиличева турмуш ўртоғидан ажралган. Онаси ва беш нафар вояга етмаган фарзанди билан яшайди. Ушбу хонадон 3-сектор раҳбари ва масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳомийлар кўмаги асосида уй ва кўчалар таъмирланиб, уйнинг том қисми ва эшик деразалар ҳамда дарвоза алмаштирилди. Шунингдек, оила бекаси ҳақ тўланадиган жамоат ишларига тавсия этилди. 

Айни вақтда 3-сектор ҳудудидаги 7 оилага амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Хонадонлардаги табиий газ ва энергия тармоқлари ҳам таъмирланмоқда.

ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech