22 Октябр 2020 йил
2409
Жиноятга жазо муқаррар! Қидирувдаги шахс ушланди
Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан қидирувга берилган шахс Нурафшон шаҳрида қўлга олинди.
Кеча, 21 октябрь куни Нурафшон шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 118-моддаси 4-қисми, 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4 қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумонланган, қидирувдаги шахс ушланди.
Вилоят ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув суриштирув ишлари давомида гумонланувчи Ш.А. бугун 22 октябрь куни Нурафшон шаҳри ҳудудида қўлга олинган.
Ҳозирда Ш.А. ҳимоячи хизмати билан таъминланиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси талаблари асосида ушланиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати