Жиноятчиликни олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифадир
Оҳангарон шаҳар “Гулистон” ва “Бўстон” МФЙ аҳолиси иштирокида жиноятчиликни олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мавзуларида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда, шаҳар ЙҲХБ масъуллари иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчиларга йўл ҳаракати хавфсизлигини олдини олиш бўйича тушунчалар берилди. Аҳоли, хусусан мактаб ўқувчилари учун йўлларда хавфсизликни таъминлаш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Оҳангарон шаҳар ИИБ 3 сектор раҳбари томонидан давра суҳбати ташкил қилинди. Унда шаҳар кенгаши депутатлари иштирок этди.
Давра суҳбатида сектор ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ободонлаштириш, таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, маҳалла-оила ҳамкорлигини кучайтириш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди ва ўзаро фикр алмашилди.
Шаҳарда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши ҳамда бу борада коммунал соҳа ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам сектор раҳбари ва депутатлар учрашувида алоҳида муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
ИИББ Ахборот хизмати