Жиноят содир этмоқчи бўлган шахслар воқеа жойида ушланди
Биринчи ҳолат. Бугун, 18 январь соат 00-05 ларда Ангрен шаҳрида яшовчи 22 ёшли Д.Қ. шаҳардаги «А.С» МЧЖ ҳудудига яширин тарзда кириш мақсадида ташкилот ён деворларидаги видео кузатув камералари имкониятини чеклаб турган вақтда, тунги хизматни ўтаётган Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари ҳамда ҳудудий профилактика инспектори томонидан қўлга олинган.
Иккинчи ҳолат. Шунингдек, соат 04-30 ларда эса шаҳар «Дукент» қўрғонида яшовчи О.К. ва А.Н. лар Маданият саройи олдида жойлашган кўчма дўкон эшигини бузишга ҳаракат қилишаётган вақтда, хизмат олиб бораётган ППХ ходимларини кўрган ва воқеа жойидан қочиб, яширинишга уринган. Ҳолат ППХ ходимлар томонидан назоратга олиниб, гумонланувчи икки шахс тезкорлик билан ушланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан қўйимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
ИИББ Ахборот хизмати