Жиноят ишидан жабр кўрган фуқароларни мурожаат қилишларини сўраймиз
Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармасига кўра, фуқаро А.Х. 2020 йил 18 июнь кунидан 2021 йил 26 январь кунига қадар Бекобод шаҳар ҳудудида “Oliy Oʼquv Yurti Madad” МЧЖ, “Oliy Oʼquv Yurti Madad Consalting” МЧЖ ва “Turkiston-Time” МЧЖларда раҳбар лавозимида ишлаб келган.
Фаолияти давомида ўзганинг мол-мулкини такроран, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, амалда фуқароларни чет эл олий ўқув юртларига ўқишга олиб кириб қўйиш ваколати мавжуд бўлмасада, Бекобод шаҳрида яшовчи фуқаро Д.А. ва Республиканинг барча ҳудудларидан келган 400 нафарга яқин абитуриентларни ишончига кириш учун бир томон манфаати йўлида хизмат қилувчи шартнома тузган.
Шартнома шартларига кўра, 2020 йил 31 декабрь кунига қадар МДҲ ҳудудидаги олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан жами 2 млрд 700 млн сўм миқдорида пул маблағларини бир қисмини нақд пул кўринишида, қолган қисмини эса банк ҳисоб рақамларига ўтказиб олган ва шартномада қайд қилинган шартларнинг бирор бир бандларини бажармасдан, мазкур пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Республиканинг бошқа вилоятларидан мурожаати келиб тушган фуқароларни терговда иштироклари таъминланиши учун улар истиқомат қилаётган туман (шаҳар) ИИБ тергов бўлимларга тегишли кўрсатмалар берилган.
Шунингдек ушбу жиноят натижасида жабрланган фуқаролар бўлса, уларни яшаш манзилларидаги шаҳар-туман ИИБларга мурожаат қилишлари сўраймиз.
ИИББ Ахборот хизмати